Аёллар футболи. “Халқаро-хотин қизлар куни”га бағишланган турнирга старт берилди
05.03.2019
photo_2017-03-05_14-42-51

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Фарғона вилоят футбол ассоциацияси томонидан Қиргулида аёллар футболи бўйича турнир ўтказилиши режа қилинган эди. Бугун ушбу мусобақанинг илк ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Фарғона, Марғилон ҳамда Қува шаҳарларидан таклиф этилган 6 та коллеж жамоалари иштирок этишди.

Беллашувлар қизғин руҳда кечди. Миллионлар ўйинига бефарқ бўлмаган коллеж қизлари ўзларининг футболчилик маҳорати ва иқтидорини ишга солишди. “Нефтчи” аёллар жамоаси мураббийлар штаби эса беллашувлар кузатиб бориб, жамоа учун янги номзодларни қайд этиб боришмоқда.

Эртага турнирни ярим финал ва финал ўйинлари бўлиб ўтади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.