Аёллар футболи. Фарғонада турнир ўтказилади
04.03.2019
photo_2017-03-05_14-42-51

Фарғонада 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан вилоят футбол ассоциацияси томонидан аёллар ўртасида илк маротаба футбол мусобақаси ўтказилади. Турнирда академик лицей ҳамда касб-хунар коллежлари талаба қизлари иштирок этишлари кўзда тутилган.

Турнирни ўтказишдан асосий мақсад, вилоятда аёллар футболини ривожлантириш ва оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборат. Яна бир кўзланган асосий мақсадлардан бири сифатида “Нефтчи” аёллар жамоасига янги номзодларни саралаб олишни кўрсатиш мумкин.

Футбол турнирининг беллашувлари Қиргулидаги “Нефтчи” стадионининг захира майдонида 5-6 март кунлари бўлиб ўтади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.