“Ҳоким Кубоги”: Иккинчи ўрин билан чегараландик
09.02.2019
photo_2017-03-05_14-42-51

Анаънавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ҳоким Кубоги” мусобақаси ҳам якунланди. Финалда тўқнаш келган “Нефтчи” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйинда қўқонлик футболчилар кичик ҳисобда ғалабага эришишди.

Хамиша ушбу жамоалар тўқнашувидаги ўйинлар кескин ва муросасиз, бир сўз билан айтганда, ҳақиқий дерби мақомига хос тарзда бўлиб келган. Бу сафар ҳам шундай бўлди дейиш мумкин. Майдоннинг хар қаричида тўп учун жиддий рақобат кечди. Биринчи бўлимда “Нефтчи” жамоаси мажбурий ўзгаришни амалга оширди. Музаффар Абдуллаев тўпга зарба бериш чоғида оёғини бироз қайриб олди. Шу сабаб ўйинни бошқа давом эттира олмаслигини маълум қилди. Шундан сўнг Фаррух Турдалиев майдонга тушди.

Биринчи бўлим давомида хар икки жамоа вакилларида ҳам ҳисобни очиш учун қулай вазиятлар содир бўлди. Жамоамиздан олдинги чизиқда ҳаракат қилган Хуршид Асқаралиев, Идрис Бикмайкин ва Хамидулло Абдухамидов тандемлари анча фаол ҳаракат қилиб рақиб ҳимоячиларига яхшигина муаммо бўлишди. Илк таймда ҳисоб очилмади.

Афсуски, иккинчи бўлим жамоамиз учун омадсиз бошланди. Даврон Маматов жарима майдончаси ичида кутилмаганда тўпни рақибга “топшириб” қўйди. Темур Усмонов эса Фаррух Турдалиев қаршисида қулай вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни очди. 1:0. Голдан кейин ўйин янада қизғин тус олди. Айниқса “Нефтчи” жамоасининг қанотларда амалга оширган қарши ҳужумлари хавфли тус олди. Афсуски, Усмонов томонидан киритилган ягона гол ўйин сўнггига қадар сақланиб қолди.

 Ўйин якунлангач, тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда финални бошқариб борган Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи, мусобақани ташкилий ишларида бошчилик қилган бир қатор ходимлар, “энг яхши мураббий”, “энг яхши ёш футболчи” ва “энг яхши махалла жамоаси” тақдирланди.  Ғолибларга совринларни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев топширди.

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 1:0

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Александр Буров, Бахтиёр Шавкатов, Олим Тўйчибоев.

Гол: Тимур Усмонов – 1:0

“Қўқон-1912”: 71. Боян Кнежевич, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Шахбоз Эркинов, 79. Иқбол Маликжонов, 95. Тимур Усмонов.

Захира: 77. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 11. Тимур Ҳакимов, 41. Недо Туркович, 55. Суҳроб Неъматов, 78. Бехруз Садиллоев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Милош Николич.

“Нефтчи”: 12. Музаффар Абдуллаев, 3. Миржалол Неъматов, 4. Шодиёр Ҳожиматов, 5. Даврон Маматов, 6. Жамшид Қобулов, 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 10. Хуршид Асқаралиев, 11. Идрис Бикмайкин, 18. Абдужамол Маназаров, 20. Диёр Ирматов, 44. Отабек Зокиров.

Захира:  21. Фаррух Турдалиев, 7. Достон Абдураҳмонов, 8.Шахзод Усмонов, 15.Нодир Камолов, 22.Сирож Хамроев, 23.Алишер Абдувохидов, 25.Игорь Таран, 26.Азиз Мухторов, 32.Аббос Шодмонов

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.