«Нефтчи» U-18 “Ифтихор”ни мағлуб этди
05.02.2019
photo_2017-03-05_14-42-51

Бугун Шерзод Закиров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” U-18 жамоаси “Ҳоким Кубоги”нинг 3-турида “Ифтихор”га қарши рақобат олиб боришди.

“Истиқлол” стадионида кечган беллашувда “Нефтчи” тарбияланувчилари кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимнинг ўрталарига келиб фарғоналиклар ҳисобни очишди. Қанотдан ошириб берилган тўпни Илҳом Вахобов “Ифтихор” дарвозасига жойлаб қўйди ва ушбу гол якунда “Нефтчи” U-18га ғалаба келтирди. Шу тариқа Закиров шогирдлари гуруҳ масалани ҳал этишди.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.