“Хоким Кубоги”. Бу сафар дуранг (Тўлиқ шарҳ)
02.02.2019
photo_2017-03-05_14-42-51

Баҳром Ҳайдаров шогирдларига “Ҳоким Кубоги”нинг 3-турида “Қўқон-1912” жамоаси ёшлари рақиблик қилишди.  Беллашувда кучлар тенг келди. 1:1

Жамоамиз мураббийлар штаби ушбу турнирдаги беллашувлар орқали кўрикдаги янги футболчиларни синовдан ўтказишда давом этишмоқда. Ҳар бир учрашув ва ҳар бир бўлимда таркибда ўзгаришлар кузатилмоқда. Шу куни “Қўқон-1912” ёшлари таркибида ҳам асосий таркибга номзод янги футболчи майдонга тушишди.

Тенкурашлар остида ўтган биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Иккинчи бўлимда кутилганидек, таркибда кескин ўзгаришлар кузатилди ва ўйин сурати анча ошди. Бўлим ўрталарида келиб “Нефтчи” жарима майдончаси ичида хавфли вазият юзага келди. Хавфни бартараф этиш чоғида рақибга нисбатан қўполлик ишлатди деб ҳисоблаган ҳакам фарғоналиклар дарвозасига пенальти белгилади. Фаррух Турдалиев ҳамда Темур Ҳакимов дуели ҳисоб очилиши билан хотима топди. 0:1.

Ўтказиб юборилган голдан сўнг майдон эгалари ташаббусни қўлга олишди. Меҳмонлар эса ҳисобда олдинга чиқиб олгач бироз ҳимояга эътибор қаратишди. “Нефтчи” томонидан уюштирилган ҳужумларнинг бири ўз самарасини берди. Тўп учун курашда рақиб ҳимоячиси ва дарвозабонининг хатосидан унумли фойдаланган Ҳамидулло Абдуҳамидов жуда чиройли тарзда гол киритишнинг уддасидан чиқди. Абдуҳамидов бу сафар муҳим паллада гол киритиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди.

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” (U-21) 1:1

Ҳакамлар: Аҳрор Рисқуллаев, Дониёр Сайлолов, Ришат Нугманов, Шерзод Қосимов.

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

Голлар: Тимур Ҳакимов – 1:0, Ҳамидулло Абдуҳамидов – 1:1

“Нефтчи”: 1. Фаррух Турдалиев, 3. Игорь Таран, 5. Аббос Шодмонов, 6. Аҳмаджон Рўзибоев, 7. Достон Абдураҳмонов, 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 11. Идрис Бикмайкин, 21. Илҳом Ибрагимов, 23. Алишер Абдувоҳидов, 25. Сирож Ҳамроев, 32. Миржалол Неъматов.

Захира: 12. Хуршид Муҳаммадов, 4. Шодиёр Ҳожиматов, 8. Шоҳжаҳон Усмонов, 10. Хуршид Асқаралиев, 18. Отабек Исроилов, 20. Дилёр Ирматов, 22. Ислом Тошпўлатов, 26. Отабек Зокиров, 44. Асилбек Ғоибжонов.

“Қўқон-1912” (U-21):  1. Жасур Абдуллаев, 4. Беҳзод Каримов, 7. Ойбек Рустамов, 8. Тимур Ҳакимов, 11. Дилшод Сариков, 14. Алпомиш Телапов, 17. Дилшод Баратов, 25. Савелий Абрамов, 26. Охунжон Олимов, 70. Жавоҳир Расулов, 99. Жасур Ёқубов.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 9. Рамзбек Исақов, 27. Умид Муҳаммаджонов, 55. Мубаширхон Қосимов, 96. Абюхон Абдураҳимов, 97. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 98. Азамат Жуманов.

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.