“Ҳоким Кубоги”. “ЎзТонгХо” мағлуб этилди
31.01.2019
photo_2017-03-05_14-42-51

Фарғонада “Ҳоким Кубоги” мусобақаси давом этмоқда. Бугун 2-тур ўйинларига старт берилди. Унда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Қиргулида “ЎзТонгХо” жамоаси билан беллашди. Ўйинда “Нефтчи” йирик ҳисобда рақибни мағлубиятга учратди. 3:1

Биринчи беллашувга нисбатан ушбу ўйинда Баҳром Ҳайдаров таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл урди ва кўпроқ ёшлар таркибини синовдан ўтказди. Хусусан Фаррух Турдалиев, Достон Абдураҳмонов ҳамда Игорь Таран сингари тажрибали ўйинчиларга дам берилди. Биринчи турда асосий таркибда майдонга тушган Ҳамидулло Абдуҳамидов, Отабек Зокиров ва Асилбек Ғойибжоновлар захирада қолдирилди.

“Нефтчи” ҳужумлари остида бошланган биринчи бўлимда гол уриш меҳмонларга насиб қилди. “ЎзТонгХо” ташкил қилган кам сонли ҳужумларнинг бирида ҳаводан ташлаб берилган тўпни Артур Маматказин боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Бироздан сўнг “ЎзТонгХо” жарима майдончаси ичида рақиб тўпни қўли билан ўйнади. Ҳакам пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган Нодир Камолов зарбада адашмади. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимда асосий голлар киритилди. Дастлаб андижонликлар  жарима майдончаси ичида Отабек Зокировга нисбатан қоида бузилди. Ҳакам яна бир бор 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Афсуски, бу сафарги пенальтини Нодир Камолов аниқ амалга оширмади. Тўпни дарвозабон қайтарди.

Шундан сўнг Баҳром Ҳайдаров таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Шунингдек захирадан майдонга тушган Ҳамидулло Абдуҳамидов яна бир бор майдонни голсиз тарк этмади ва “Нефтчи”нинг иккинчи голига эгалик қилди. 2:1. Баҳснинг 90-дақиқаси ўтиб бораётганда Отабек Зокиров чиройли гол киритиб, ҳисобни янада йириклаштирди. Якуний ҳисоб 3:1.

“Нефтчи” мураббийлари ўйинда қуйидаги таркибни майдонга туширишди.

Асосий таркиб: 16. Хуршид Мухаммадов, 3.Миржамол Неъматов, 4. Шодиёр Хожиматов, 5. Аббос Шодмонов, 7.Шахзод Усмонов, 10.Хуршид Асқаралиев, 11.Идрис Бикмайкин, 15.Нодир Камолов, 18.Алишер Абдувохидов, 20. Дилёр Ирматов, 22.Ислом Тошпўлатов

Захира:  80. Шухрат Раҳмонов, 6. Абдужалил Маназаров, 8. Илхом Вахобов, 9. Хамидулло Абдухамидов, 13. Анвар Бердиев, 21. Илхом Ибрагимов, 25. Отабек Зокиров, 23. Ахаджон Рўзибоев, 44. Асилбек Ғойибжонов

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” жамоаси кейинги учрашувни 2 февраль куни “Қўқон-1912” (U-21)га қарши ўтказади.         Ўйин Қиргулидаги стадионда соат 11:00да старт олади

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.