“Ҳоким Кубоги-2019”. Турнирни 29 январь куни бошлаймиз
27.01.2019
photo_2017-03-05_14-42-51

Фарғона футбол ассоциацияси томонидан хар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган  “Ҳоким Кубоги” мусобақаси 29 январь куни расман старт олади. Мусобақада Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олди. Жамоамизга гуруҳда “Истиқлол” (Фарғона), “Турон” (Яйпан), “ЎзТонгХонг Ко” (Андижон) ҳамда “Қўқон-1912” U-21 (Қўқон) жамоалари рақиблик қилишади. Гуруҳ ўйинларининг барчаси Қиргулидаги стадионда бўлиб ўтади.

Баҳром Ҳайдаров шогирдлари “Ҳоким Кубоги-2019”нинг 1-турини 29 январь куни “Турон” жамоасига қарши ўтказишади. Ўйин Қиргулидаги “Нефтчи” стадионида соат 14:00да бошланади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

 

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.