ФНҚИЗ 60 ёшда!
27.01.2019
photo_2017-03-05_14-42-51

Тарихдан бизга маълумки, Фарғона водийсининг табиий-иқлим шароитлари, бой минерал хом-ашё манбалари, меҳнат потенциали Ўзбекистонда нефтни қайта ишлаш саноатини яратишга асос бўлди.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши истеъмол жойида ўз хусусий нефтни қайта ишлаш тармоғини яратиш ва қолаверса бутун Ўрта Осиё ҳудуди бўйлаб саноат ва транспорт ривожини давом эттириш заруриятидан келиб чиқди. Истеъмол худудларига ёқилғи, ҳом-ашё манбаларига саноатни яқинлаштириш масаласи Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши билан ҳал қилинди. Заводнинг узлуксиз фаолияти Ўрта Осиё ва Қозоғистон худудларининг нефт маҳсулотларига бўлган талабини қондирди, уларни четдан келтириш ва шу билан боғлиқ фойдаланув ва капитал сарфларини тўхтатди.

1958 йил 26 июнда биринчи қурилма ЭЛОУ фойдаланишга топширилди. 1959 йил бошларида биринчи атмосфера вакуум нефтни ҳайдаш технологик қурилмаси АВТ-1 ишга туширилди.

1959 йил 27 январ куни ФНҚИЗ нинг туғилган куни деб ҳисобланади!

Бугун Фарғона Водийсидаги энг йирик ва катта саноат корхонаси 60 ёшга тўлди.
Барчамизга маълумки, узоқ йиллардан бери ФНҚИЗ “Нефтчи” ПФКни хар тарафлама қўллаб-қувватлаб келади.

Фурсатдан фойдаланган ҳолда “Нефтчи” ПФК барча кўп миллатли завод ходимларини ФНҚИЗнинг юбилей 60 ёши билан табриклайди!

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.