Назорат ўйини. “Турон” мағлуб этилди
16.01.2019
photo_2017-03-05_14-42-51

14 январдан яна машғулотларга қайтган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Яйпаннинг “Турон” жамоаси Қиргулига ташриф буюрди ҳамда ушбу жамоага қарши 2 та ўртоқлик ўйини ташкил қилинди.

Биринчи ўйинда “Нефтчи” U-18 футболчилари “Турон” ёшлари билан беллашдилар. Ушбу баҳсда мезбонлар 6:1 натижасида ғолиб бўлишди.

Иккинчи ўйинда “Нефтчи” жамоаси аралаш таркиб билан ҳаракат қилди. Унда Баҳром Ҳайдаров шогирдлари Ҳамидулло Абдуҳамидов томонидан киритилган ягона гол эвазига ғолиб бўлишди. 1:0. Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда “Истиқлол” таркибида ижарада бўлган Ҳамидулло Абдуҳамидов ҳамда Асилбек Ғойибжоновлар “Нефтчи”га қайтарилди. Ўйинда “Нефтчи” мураббийлар штаби жамоа йиғинида бўлиб турган бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказишди. Фарғоналиклар “Турон”га қарши қуйидаги таркибдан фойдаланишди:

Асосий таркиб: Фаррух Турдалиев, Миржамол Неъматов, Асилбек Ғойибжонов, Жамшид Қобулов, Шахзодбек Усмонов, Дилёр Ирматов, Илҳом Вахобов, Илҳом Ибрагимов, Достон Рашидов, Шерзод Ҳакимов, Ҳамидулло Абдуҳамидов

Захира: Шуҳратилло Рахмонов, Хуршид Асқаралиев, Абдужалил Маназаров, Шоҳжахон Рўзиматов, Отабек Зокиров

“Нефтчи” машғулотларни Қиргулида давом эттирмоқда. Жамоа ой сўнггида Фарғона вилояти “Хоким Кубоги”да иштирок этади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.