“Нефтчи” машғулотларга киришди
04.01.2019
photo_2017-03-05_14-42-51

Фарғоналиклар 4 январь куни Қиргулида йиғилишди ва куннинг биринчи қисмидаги янги йилдаги илк машғулотларини бошлашди.

Таркибда бир қатор ўзгаришлар бор. Достонбек Турсунов хамда Авазбек Ўлмасалиевлар шартномаси якунлангани сабабли фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттиришга қарор қилишди. Турсунов Япониянинг 1-лигаси иштирокчиси “Ренофа Ямагучи” жамоаси билан шартнома тузган бўлса, Ўлмасалиев эндиликда Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп сўради. Шунингдек, Андрей Сидоровни ижара муддати якунлангани боис “Пахтакор” жамоасига қайтиб кетди. “Нефтчи” ПФК ушбу футболчиларга бўлғуси фаолиятида омад тилайди

Айни кунларда “Нефтчи” жамоаси машғулотларни Қиргулида давом эттиради. Тайёргарлик режаси ҳамда таркибдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб борамиз.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.