PEPSI Суперлига 32-тур учрашувларининг барчаси 16:00да бошланади
28.11.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Хабарингиз бор, 29-30 ноябрь кунлари PEPSI Суперлигада 2018 йилги мавсумнинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Даставвал 32-тур учрашувларининг барчаси бир хил вақтда – 18:00да старт олиши белгиланган эди.

Бироқ ҳаво ҳароратининг анча совиганини, қолаверса клублардан келиб тушган сўровларни инобатга олганда ҳолда Профессионал Футбол Лигаси охирги тур ўйинлари вақтини бироз эртароқ – 16:00га қилиб белгилади.

32-тур

29 ноябрь, пайшанба, 16:00

Сўғдиёна – Насаф

АГМК – Қизилқум

Нефтчи – Қўқон-1912  

30 ноябрь, жума, 16:00    

Навбаҳор – Локомотив

Пахтакор – Бунёдкор

Металлург – Бухоро

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.