Суперлига U-18. “Нефтчи” дербида ғолиб бўлди
15.11.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

18 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган Суперлига клублари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг 20-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

15 ноябрь куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўзаро рақобат олиб боришди. Ўйинда фарғоналиклар 6:3 натижасида иродали ғалабага эришдилар. Иродали муваффақият дейишдан сабаб “Нефтчи” U-18 жамоаси биринчи бўлимнинг 33-дақиқасида биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Кейинроқ 39-дақиқада мезбонлар сафидан Ботир Мамасодиқов ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимнинг 42-дақиқасида Дониёр Мадаминов фарғоналикларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу тариқа “Нефтчи” биринчи бўлимни ҳисобдаги устунлик билан якунланди.

Иккинчи бўлимда “Нефтчи” сафига захирадан майдонга тушган Самандар Ўринбоев учинчи гол киритди. “Нефтчи” голлар киритишда давом этди. Дониёр Мадаминов ҳамда Аброржон Иномовлар навбатдаги голларга муаллифлик қилишди. 5:1. 73-дақиқага келиб наманганликлардан Шукурулло Холдоралиев ҳисобни 5:2 кўринишига олиб келди. 89-дақиқада эса Дилшодбек Умурзақов майдон эгаларининг олтинчи голини киритишди эришди. Бош ҳакам Акмалжон Раҳимов томонидан қўшиб берилган дақиқаларда “Навбаҳор” пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Футбол лотореясида Шукурулло Холдоралиев гол киритиб, ўз дублини қайд этди. Якуний ҳисоб 6:3

“Нефтчи” – “Навбаҳор” 6:2 (2:1)

Ҳакамлар: Акмалжон Раҳимов, Ахрор Рахматов, Махмудбек Рустамов, Шохрух Шокиров

Назоратчи ҳакам: Зайлабидинов С

“Нефтчи”: Бобуржон Қосимжонов, Муҳаммад Қурбонов, Аслиддин Тоштемиров, Жавоҳир Юсупов, Оллоҳберди Эргашев, Ботиржон Мамасодиқов, Аброржон Иномов, Дониёр Мадаминов, Муҳаммадқодир Умаржонов, Озодбек Камолов, Шохжахон Рўзиматов

Захира: Дилшодбек Умурзақов, Аслиддин Раҳимов, Бобуржон Муқимов, Жамшид Убайдуллаев, Самандар Ўринбоев, Азизбек Мухторов

“Навбаҳор”: Бобурмирзо Тошмирзаев, Жамшидбек Маҳмудов, Муҳаммаджон Охунмирзаев, Юнусхон Обидхонов, Файзулло Хабибуллаев, Шерзод Ғуломжонов, Шукурулло Холдоралиев, Абдулазиз Жалилов, Бобуршох Собиров, Улуғбек Ақназаров, Баҳромжон Яхёхонов

Захира: Қодиржон Икромов, Хусанжон Ахмадхонов, Асадбек Лутфуллаев, Абдулазиз Хотамов, Достонбек Ғозихонов, Азизбек Зокиров, Содиқжон Ортиқов

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.