Футзал. “Қизилқум” мағлуб этилди
12.11.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Кеча “Нефтчи” футбол мактабининг ёпиқ аренасида PEPSI Cуперлиганинг футзал бўйича 21-турдан ўрин олган “Нефтчи”-“Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтди. Хабарингиз бор, бир кун аввал мазкур жамоалар 21-турнинг илк беллашувида рақобатлашишган ва унда фарғоналиклар 7:6 натижасида зафар қучишди. Кеча якунига етган жавоб баҳсида ҳам “Нефтчи”нинг қўли баланд келди. Мезбонлар “Қизилқум” дарвозасига 10та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан атиги 1та тўп ўтказиб юбордилар. Кечаги учрашувда фарғоналиклардан гол муаллифлари: Хушнур Эркинов (3та), Саид Ризо Миршарафов (2та), Авазбек Абдувалиев, Хуршид Тажибаев, Анасхон Рахматов, Хусниддин Нишонов ва 1та автогол. 21-турдан сўнг “Нефтчи” футзалчиларида 86 очко мавжуд. Кейинги 22-турни фарғоналиклар сафарда “Бунёдкор” жамоасига қарши майдонда ҳаракатланишади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.