“Нефтчи”ни Қарши сафари кутмоқда
01.11.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

PEPSI Суперлига беллашувлари ўзининг энг муҳим палласига кириб бормоқда. Мавсум тугашига ҳам оз вақт қолди. “Нефтчи” жамоасини Суперлига доирасида яна 2 та сафар ва 2 та уй ўйини кутмоқда.

4 ноябрь куни Баҳром Ҳайдаров шогирдлари Қаршида “Насаф” меҳмони бўлишади. АГМК билан баҳснинг эртасигаёқ фарғоналиклар бўлажак ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди. Одатга кўра, ўйиндан бир кун аввал ўринбосарлар иштирокида Ёшлар лигаси учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу баҳс “Насаф” ёшлар жамоасининг қароргоҳидаги стадионда ўтказилади.

Эртаси куни эса Қаршидаги “Марказий” стадион асосий беллашувга мезбонлик қилиши режа қилинган. Учрашувларнинг бошланиш вақтлари борасида кейинроқ маълумот берамиз.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.