Бугун футбол. “Нефтчи” Фарғонада АГМКни қабул қилади
31.10.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Бугун Pepsi Cуперлиганинг 28-тур учрашувлари бошланади. ЎзПФЛ бугунги санага 3 та баҳсни белгилаган. Қуйи олтиталикда кураш олиб бораётган “Қизилқум” ҳамда “Сўғдиёна” Навоийда ўзаро рақобат олиб боришади. Андрей Фёдоров устозлигидаги “темирйўлчилар” эса Тошкентда “Металлург” билан уч очко учун курашга киришадилар.

Ниҳоят, Фарғонадаги “Истиқлол” марказий ўйингоҳида Баҳром Ҳайдаров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” футболчилари Ўзбекистон Кубоги-2018нинг амалдаги ғолиби АГМК вакилларини қабул қилишади. Қайд этиш керакки, фарғоналиклар “Истиқлол”да кечаётган охирги беллашувларда анча муваффақиятли тўп суриб, рақибларни йирик натижалар билан доғда қолдиришмоқда. АГМК учун ҳам Фарғонанинг бош аренаси омадли келди. Жорий мавсум АГМК иштирокидаги “Истиқлол” стадионидаги баҳсларда Бахтиёр Ашурматов жамоаси ғалабаларни нақд қилишмоқда. Аввалига олмалиқликлар чемпионат доирасида “Нефтчи”дан устун келишган бўлса, 28 октябрь куни “Пахтакор” таслим этилди.

Умуман олганда, “Истиқлол” стадионида кетма-кет зафарлари ўйинларни ўтказаётан “Нефтчи” ҳамда АГМК жамоаларининг бугунги ўйинларига бўлган қизиқиш юқори дейиш мумкин.

Айни пайтда Фарғонада ёмғирли об-ҳаво хукмронлик қилмоқда. Бироқ футболга чанқоқ мухлисга стадионга келиши учун хар қандай об-ҳаво шароити тўсқинлик қила олмайди. Шундай экан, бугун ҳам фарғоналик жонкуяр ишқибозларни стадионга чорлаб қолган бўлар эдик. Зеро, мавсумнинг муҳим беллашувларидан бирида “Нефтчи” жамоаси учун мухлисларнинг далдаси ўта муҳим ҳисобланади.

28-турнинг ҳамма ўйинлари бир хил вақтга 18:00га белгиланган.

Барча ишқибозларни стадионга чорлаймиз! Олға “Нефтчи”!

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.