Ёшларимиздан иродали ғалаба
30.10.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Бугун Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида Ёшлар лигасидан ўрин олган 28-тур беллашуви бўлиб ўтди. Унда “Нефтчи” ёшлари Олмалиқнинг АГМК ёшларини қабул қилишди.  Баҳс кескин руҳда кечганини таъкидлаб ўтиш лозим. Ҳар иккала жамоа ҳам биринчи бўлиб ҳисобни очишга кўп бора уринди. Бу жабҳада омад меҳмонларимизга кулиб боқди. Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида олмалиқлик Азамат Жумабоев тепадан узатилган тўпни баланд сакраб, боши билан дарвозани аниқ нишонга олди. 0:1.  Голдан сўнг фарғоналиклар ҳисобдаги вазиятни ўнглаш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишди ва катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Гарчи майдон эгалари ҳисобда ортда бораётган бўлсаларда, сўнгги дақиқаларга қадар тинимсиз курашдилар.  Меҳнатлар ўз самарасини берди. 89-дақиқа ўтиб бораётганда Достон Рашидов АГМК дарвозасига ниҳоят йўл топди ва ҳисобни тенглаштирди. 1:1. Беллашув бош ҳаками томонидан қўшиб берилган 4 дақиқанинг охирги сонияларида Миржамол Неъматов қаҳрамонлик кўрсатиб, “Нефтчи”га ғалаба келтирувчи тўпни киритди. 2:1, “Нефтчи” ўринбосарлари иродали ғалабани тантана қилишди!

 

30 октябрь. Қиргули. “Нефтчи” стадиони
Ёшлар лигаси: “Нефтчи” – АГМК 2:1
Голлар: Азамат Жумабоев – 0:1, Достон Рашидов – 1:1, Миржамол Неъматов – 2:1

АГМК:  99. Низомиддин Зиёводдинов, 2. Элдорбек Бегимов, 3.Шахзодбек Аликов, 6. Шероз Жалолов, 8.Сарвар Абдунабиев, 9.Авазжон Рахматуллаев, 10. Жасур Умаров, 11.Шахбоз Умаров, 14.Достонбек Бердиқулов, 18. Камронбек Абдулхалхамидов, 20. Азамат Жумабоев

Захира: 25. Нодир Шабонов, 4.Авазбек Мамажонов, 7.Маликшох Расулов, 13. Сунатилла Абдуғаниев, 19.Шухрат Ниятов

“Нефтчи”: 21.Фаррух Турдалиев, 4.Жамшид Қобулов, 5.Дониёр Мадаминов, 6.Достонжон Рашидов. 8 Илхомжон Вахобов, 10.Хуршид Асқаралиев, 11.Эламонжон Каримов, 20.Илхомжон Ибрагимов, 23.Абдужалил Маназаров, 32. Миржамол Неъматов, 44.Бобурбек Исроилов

Захира: 80.Шухратилло Раҳмонов, 3.Шохжахон Рўзиметов, 7.Ислом Тошпўлатов, 9.Шахзодбек Усмонов, 15.Ибоджон Абельфазов, 18.Ботиржон Мамасодиқов, 22.Нодирбек Тўланов

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.