“Нефтчи” аъзолари ёш футболчилар билан учрашишди
27.10.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

27 октябрь куни Фарғона шаҳридаги вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академиясида муассаса тарбияланувчилари хамда “Нефтчи” клуби аъзолари иштирокида учрашув ташкил қилинди.

Унда “Нефтчи” жамоаси мураббийи Илҳом Зайлобитдинов ва футболчилар Анвар Бердиев, Шерзод Ҳакимов ҳамда Шукурали Пўлатовлар иштирок этишди. Меҳмонларни футбол академияси раҳбари Бек Валижонович Беков кутиб олди ва хамрохлик қилди

Дастлаб “Нефтчи” вакиллари ва футбол академияси тарбияланувчилари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда футболчилар ёш ижрочиларга миллионлар ўйини дунёсига қандай кириб келганликлари, келажакда маҳоратли ва профессионал футболчи бўлиб етишиш учун инсондан нималар талаб этилиши ҳамда ёш футболчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди. Давра суҳбати анча самимий руҳда кечди.

Шундан сўнг барча майдонга йўл олди. Майдонда Бердиев, Пўлатов ҳамда Ҳакимовлар болаларга амалий маҳорат дарсларини ўташди. Айтиш керакки, бўлажак футболчиларда вилоятнинг таниқли ижрочилари билан биргаликда машғулот ўтказиш бир олам таассурот қолдирди.

photo_2018-10-27_21-21-36

photo_2018-10-27_21-18-09

photo_2018-10-27_21-21-46

photo_2018-10-27_21-22-13

photo_2018-10-27_21-26-34

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.