Футзал. “Нефтчи” эртага Тошкентга сафар қилади
26.10.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

28-29 октябрь кунлари Фаррух Зокиров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” футзалчилари Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлишади.

“Нефтчи” футзал жамоасини 2018-йилги мавсумдаги иштирокини муваффақиятли баҳолаш мумкин. Зокиров жамоаси ортда қолган 36 та ўйиннинг 21 таcида рақиблардан устун келишди. 10 та ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 5 та учрашувда омад фарғоналиклар юз ўгирган. Ушбу натижалардан сўнг айни пайтда Фарғона жамоаси АГМК ҳамда “Пахтакор”дан сўнг турнир жадвалининг кучли учлигини якунлаб бериб турибди.

“Нефтчи” сафидан Авазбек Абдувалиев футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг тўпурар ижрочиларидан бири саналади. Авазбек ортда қолган ўйинларда 26 марта рақиблар дарвозасини аниқ нишонган олган!

Шу тариқа, “Нефтчи” жамоасини сафар “Пахтакор” билан жиддий беллашув кутмоқда. Гарчи “Пахтакор” турнир жадвалида “Нефтчи”дан анча илгарилаб кетган бўлсада, чемпионатнинг етакчи футзал жамоалари ўртасидаги ўйинни шиддатли ҳамда муросасиз ўтиши аниқ.

“Пахтакор” ҳамда “Нефтчи” жамоасилари ўртасидаги ўйин Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Хар икки ўйин ҳам 15:00га белгиланган.

Бўлажак ўйинда “Нефтчи” футзалчиларига омад тилаб қоламиз!

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.