Баҳром Ҳайдаров: “Ёшларимизга тажриба етишмади”
24.10.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

“Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” (2:0) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди:

– Дербилар хатто ўртоқлик мақомида бўлсада шиддатли кечиб келган. Бугун жароҳати сабаб Шерзод Ҳакимов ўйнай олмади. Шунингдек 4 та сариқ карточкаси туфайли Аброр Исмоилов ҳам баҳсни ўтказиб юборди. Айтиш керакки, бу икки футболчининг ўрни бугун жуда билинди. Яна икки нафар футболчимиз ўйинга тўлиқ тайёр бўлмагани учун уларни захирадан майдонга туширишга мажбур бўлдик. Таркибдаги йўқотишлар барибир ўйинимизга таъсир қилди.

Қўқонликлар стандарт вазиятда жуда хавфли саналишади. Буни аввалдан яхши билардим. Афсуски, айнан хавотир олган вазиятдан гол қўйиб юбордик. Ҳисобдаги вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилдик. Бироқ таркибдаги бир қатор ёш ўйинчиларга гол киритиш борасида тажриба етишмади.

Ўйин ҳақида умумий гапирадиган бўлсам, уч очко учун жамоалар охиригача кураш олиб боришди. “Қўқон-1912” жамоасини ғалаба билан табриклайман

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.