Бугун Қўқонга сафар қиламиз
24.10.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Бугун Pepsi Суперлиганинг 27-тур учрашувлари давом эттирилади. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси мазкур турни Қўқонда “Қўқон-1912”га қарши ўйин орқали ўтказади.

Pepsi Суперлига баҳслари ҳам ўзининг қизғин ва ҳал қилувчи палласига кириб бормоқда. Қайд этиш керакки, “Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги “вилоят дерби”лари ҳамиша юқорида шиддат ва кескин курашларга бой тарзда ўтган дейиш мумкин. Бу галги рақобат ҳам аввалгиларидан қолишмаслиги аниқ.

Кеча оқшом “Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” жамоаларидан ташқари қуйи олтиталикнинг барча клублари тур ўйинларини ўтказишди. Шундан сўнг турнир жадвалида қуйидаги ҳолат вужудга келмоқда.

Без имени-1

Кўриниб турибдики, бугунги беллашув натижаси қуйи олтилик турнир жадвалидаги яна бир қатор ўзгаришларга сабабчи бўлади.

Баҳром Ҳайдаров шогирдлари “Қўқон-1912”га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик олиб боришди ва фарғоналикларни бугунги ўйинда фақатгина ғалаба қониқтириши табиий.

“Нефтчи” ПФК жамоанинг ашаддий мухлисларини Қўқондаги ўйинга таклиф қилади ва жамоамизнинг 12-ўйинчиси сифатида “Марказий” ўйингоҳда “Нефтчи” жамоамизни қўллаб-қувватлашга чорлайди. Ўйин соат 18:00га белгиланган

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.