Кейинги турга тайёргарлик давом этмоқда
17.10.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Хабарингиз бор, FIFA кунлари муносабати билан PEPSI Cуперлига чемпионатида икки хафталик танаффус пайдо бўлди. Бу вақт оралиғида жамоалар яратилган имкониятдан фойдаланиб, ўз режалари асосида тайёргарликни давом эттиришди.

Ҳусусан, Баҳром Ҳайдаров шогирдлари 8-11 октябрь кунлари қўшни Қирғизистон давлатида халқаро мусобақада иштирок этиб қайтишди ва навбатдаги 26-турга тайёргарликни давом эттириб келишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 19 октябрь куни фарғоналиклар ўз майдонларида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қиладилар. Беллашув Фарғонадаги “Истиқлол” марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти соат 18:00га белгиланган.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.