Аёллар футболи. Омадсиз сўнгги дақиқалар
10.10.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

10 октябрь куни аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Олмалиқнинг АГМК клубини қабул қилди.

Айтиш керакки, беллашувда турнир жадвалининг турли-хил поғоналарида бораётган жамоаларнинг рақобати анча қизғин кўриниш олди. Сўнгги вақтларда Ғайрат Райимджанов бош мураббийлигидаги “Нефтчи-W” жамоаси ўз майдонидаги мазмунли ўйини ва сурмаҳсул натижалари билан кўзга ташланмоқда.

Баҳсни фарғоналиклар фаол тарзда ўтказишди ва биринчи бўлимда амалга оширилган ҳужумлар натижасида, Умида Умарова жамоадоши Абдувохидованинг чиройли узатмасидан сўнг қулай вазиятга чиқиб бориб, имкониятни йўққа чиқармади. 1:0.

Голдан кейин олмалиқлик қизлар ҳисобни тенглаштириш учун ўйинни кучайтиришди. Майдон эгалари ҳам мазкур ҳужумларни қайтариш бароварида қарши ҳужумлари билан жавоб қайтариб туришди. Афсуски, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар жамоамиз учун омадсиз келди. Қўшиб берилган вақтнинг сўнгги дақиқаси якунланиб бораётганда меҳмонлар барибир ҳисобни тенглаштиришга эришдилар. 1:1. Шу тариқа, ушбу ўйинда “Нефтчи-W” жамоаси вакиллари аламли дуранг натижа билан чекландилар.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.