Нурсиз дуранг
10.10.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Қирғизистонда давом этаётган “Фарғона Водийси кубоги” ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Биринчи ўйинда “Баткен” клуби билан рақобат олиб борган фарғоналиклар галдаги учрашувда Ўшнинг “Алай” жамоаси билан куч синашдилар. Ўйинда ҳисоб очилмади. 0:0.

Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Айтиш керакки, “Алай” қўшни Республиканинг энг кучли ва етакчи жамоаларидан бири саналади ҳамда таркибида бир қатор хорижлик легионер футболчилар тўп суришади. Умуман олганда, Суперлиганинг навбатдаги қисмига тайёргарлик кўраётган “Нефтчи” жамоаси учун Баткендаги халқаро турнир жуда фойдали бўлмоқда.

Биринчи ўйинда иштирок этган Аброр Исмоилов ҳамда Ҳусниддин Ғофуровлар жамоа сафини тарк этишди. Боиси, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йилнинг март ойида Осиё чемпионати саралашида майдонга тушади. Саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Олимпия терма жамоамиз эртага Тошкентда йиғинни бошлайди. Ғофуров ҳамда Исмоилов айнан ушбу йиғинга жалб қилинди. Достон Турсунов эса Эктор Купер бошчилигидаги МТЖ йиғинида қатнашаётганидан хабарингиз бор. Ундан ташқари деярли аксар асосий таркиб вакиллари Қирғизистондаги турнирда бўлиб туришибди.

Баҳром Ҳайдаров ўшликларга қарши ўйинда қуйидаги таркибни синовдан ўтказди:

Асосий таркиб: Абдумавлон Абдужалилов, Жалил Кимсанов, Шукурали Пўлатов, Авазбек Маматхўжаев, Шодиёр Хожиматов, Достон Абдураҳмонов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Андрей Сидоров, Бобурбек Юлдашев, Достон Тошматов, Шерзод Ҳакимов

Захирадан майдонга тушганлар: Фаррух Турдалиев, Анвар Бердиев, Жамшид Қобулов, Эламон Каримов, Дониёр Адилов, Илхом Ибрагимов, Ислом Тошпўлатов, Хуршид Асқаралиев

Шунингдек, 2006-йилда туғилган футбочлилардан иборат “Дўстлик” жамоаси ҳам “Алай” тарбияланувчилари билан 1:1 натижасида дуранг қайд этишди

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.