Назорат ўйини. “Нефтчи” – “Норин” 1:1
06.10.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Абдусамад Дўрмонов мураббийлик қилаётган ёшлар жамоамиз бугун Про-лига вакили “Норин”га қарши назорат баҳсида иштирок этди. Ўйинда кучлар тенг келди. 1:1.

Биринчи бўлимда Ботир Мамасидиқов юзага келган хавфли вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. 1:0. Иккинчи бўлим якунланиб бораётганда меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга эришдилар.

Untitled-1

“Нефтчи” мураббийлари ўртоқлик баҳсида қуйидаги таркибдан фойдаландилар

Асосий таркиб: Шуҳрат Раҳмонов, Дилёр Ирматов, Жамшид Қобулов, Миржамол Неъматов, Мухаммад Азиз Обиджонов, Шахзодбек Усмонов, Оллоёр Солижонов, Эламон Каримов, Ибод Абельфазов,  Ботир Мамасидиқов, Нодирбек Тўланов

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Фаррух Турдалиев, Абдужалил Маназаров, Бобур Исроилов, Хуршид Асқаралиев, Шодиёр Хожиматов, Достон Рашидов

“Нефтчи” матбуот хизмати

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.