Авазбек Ўлмасалиев қачон сафга қайтади ?
23.09.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Суперлига доирасидаги “Нефтчи” – “Насаф” баҳсида фарғоналикларнинг ёш футболчиси Авазбек Ўлмасалиев кутилмаганда жароҳат олди ва майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.

Олиб борилган тиббий текширувлардан сўнг “Нефтчи” клуби шифокорлари Авазбек Ўлмасалиевнинг жарохати борасида маълумот беришди. Клуб доктори Мухиддин Мирзаев берган маълумотларга кўра, футболчининг жарохати жиддий бўлиб чиқмади. Авазбек 15 кунлик даволаниш жараёнларидан сўнг яна машғулотларга қўшилиши мумкин.

photo_2018-09-23_17-08-31

“Нефтчи” ПФК Ўлмасалиевга саломатлик тилайди ва тезроқ сафга қайтишига умид билдиради.

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.