Ёшлар лигаси. Дўрмонов жамоасидан ишончли ғалаба
21.09.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Ёшлар лигасининг 24-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилди. Ўйинда фарғоналиклар 2:1 натижасида ғолиб бўлишди.

29-дақиқада ҳисоб очилди. Исломбек Каримов жарима зарбасидан жуда чиройли тарзда гол киритди. Биринчи бўлимда ушбу ҳисоб сақланиб қолди. 1:0.

Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида “Нефтчи” ҳужумчиси Хуршидбек Асқаралиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ уни рақиб посбони қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам эса хеч иккиланиб ўтирмасдан пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Хуршиднинг ўзи аниқ амалга оширди. 2:0.

photo_2018-09-21_16-54-43

78-дақиқага келиб ҳакам яна пенальти белгиланди. Бу сафар фарғоналиклар ўз жарима майдончалари ичида қўл билан ўйнашди. Пенальтини Шерзод Темиров амалга оширди. 2:1.

Беллашувнинг умумий сурати ҳужумкор руҳда кечди дейиш мумкин. Хар икки жамоа вакиллари киритилган голлардан сўнг ҳам ҳужумкорликни пасайтиришмади.  Айниқса “Насаф” вакиллари сўнгги дақиқаларда вазиятни дуранга келтириш учун астойдил ҳаракат қилдилар. Бироқ мезбон футболчилар ҳимояда ишонч билан ҳаракат қилиб, ғалабани сақлаб қолишди.

photo_2018-09-21_17-00-26

21 сентябрь. Қиргули. “Нефтчи” стадиони

Ёшлар лигаси: “Нефтчи” – “Насаф” 2:1  (1:0)

Гол: Исломбек Каримов – 1:0, Хуршид Асқаралиев (пенальти) – 2:0, Шерзод Темиров(пенальти) – 2:1

“Насаф”: 65.Машхур Муҳаммаджонов,  4.Жўрабек Маннонов,  5.Темур Комилжонов, 7.Худоёр Саъдуллаев, 10.Ойбек Бозоров, 15.Шерзод Насруллаев, 16.Отабек Комилжонов, 17.Мухриддин Зоиров, 28.Сардор Саъдуллаев, 32.Илхомжон Аминжонов, 45.Шерзод Темиров

Захира:  1.Умиджон Эргашев, 6.Жахонгир Қурбонбоев, 14.Алижон Ахматов, 18.Искандар Шодмонов, 22.Маъруф Жумаев, 34.Самандар Шукуруллаев, 96.Дадажон Маматқулов

“Нефтчи”: 80.Шухратилло Раҳмонов, 4.Шахзодбек Усмонов, 6.Достонбек Рашидов, 7.Исломбек Каримов, 8.Илҳомжон Ваҳобов, 10.Хуршидбек Асқаралиев, 11.Эламон Каримов, 20.Илҳомжон Ибрагимов, 26.Бобурбек Исроилов, 32.Абдужалил Маназаров, 44.Жамшид Кобулов

Захира: 21.Фаррух Турдалиев, 3.Шохжахон Рўзиматов, 5.Оллоёр Солижонов, 9.Ибоджон Абельфазов, 18.Дониёр Одилов, 22.Исломбек Тошпўлатов, 32.Бобуржон Муқимов

“Нефтчи” матбуот хизмати

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.