Футзал. “Нефтчи”дан иродали ғалаба!
20.09.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Футзал бўйича мамлакат чемпионатининг 16-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси “Навбаҳор”га қарши рақобат олиб борди. 20 сентябрь куни ўтказилган беллашувда фарғоналиклар иродали ғалабага эришдилар.

Ўйин ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, Фаррух Зокиров бош мураббийлигидаги футзалчиларимиз учун биринчи бўлим бироз омадсиз кечди. 1:3 натижасида ортда бораётган мезбонлар иккинчи бўлимда баҳс суратини янада оширишди ва якунда 5:4 ҳисобида иродали ғалабага эришдилар.Фарғоналиклардан Авазбек Абдувалиев дубл қайт этди. Ғуломжон Мамажонов, Хусниддин Нишонов ҳамда Анасхон Раҳматовлар биттадан ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди.

Баҳс давомида 9 та гол киритилди ҳамда дербида урилган голларни бир-биридан чиройли эканлигини алоҳида эътироф этиш мумкин. 21 сентябрь куни “Нефтчи” – “Навбаҳор” баҳсининг жавоб ўйини бўлиб ўтади. Ушбу ўйин соат 11:00га белгиланган.

Футзалчиларимизга навбатдаги ўйинда ҳам омад ёр бўлсин деб қоламиз!

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.