MATCHDAY!
15.09.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

13 сентябрь куни Pepsi Суперлиганинг иккинчи босқичига старт берилди ҳамда бугунгача 23-турнинг 4 та ўйини ўтказилди.

Турнир жадвалининг иккинчи қисмидан ўрин олган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз юришларини бугундан АГМКга қарши сафар баҳси орқали бошлайди. 15 сентябрь оқшомида Баҳром Ҳайдаров шогирдлари Олмалиқда меҳмон бўлишади. Беллашув соат 18:00га белгиланган.

Қадрли футбол мухлислари! Бугунги ўйин ЎзМТРКнинг “Махалла” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Фарғоналик ишқибозлар ўз севимли жамоасини телеэкран орқали қўллаб-қувватлаб бориш имкониятига эгалар!

Бўлажак учрашув “Нефтчи” клуби расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳам кенг тарзда ёритилиб борилади.

АГМК – “НЕФТЧИ”

Ҳакамлар: Виктор Серазиддинов, Равил Шояҳметов, Тимур Гайнуллин, Султонмурод Абдураҳмонов.
Назоратчи: Игор Нехочин.
Комиссар: Бобур Ҳайдаров.

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.