Ёшлар лигаси. Олмалиқда очко йўқотдик
14.09.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Бугун Абдусамад Дўрмонов мураббийлигидаги “Нефтчи” ёшлар жамоаси АГМК ёшларига қарши баҳс ўтказди. Афсуски, беллашув вакилларимиз учун омадсиз кечди ва якунда ўринбосарларимиз 3:1 натижасида мағлубиятга учрашди.

Рақибнинг голлари биринчи бўлим бошидаёқ киритилди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Шохназар Норбеков, (2) Владислав Касминин(5) ҳамда Жасурбек Умаровлар (17) томонидан киритилган тезкор голлар олмалиқларга ҳисобдаги устунликни тақдим этди.

Киритилган тезкор голлардан сўнг фарғоналиклар ўйин суратини тенглаштиришга эришдилар ва бир қатор хавфли ҳужумларни ташкил қилишди. Иккинчи бўлимда АГМК футболчиларидан бири қизил карточка олди. Бир киши кам бўлиб қолган мезбонлар ҳисобдан қониққан ҳолда кўпроқ ҳимояга эътибор қаратишди ва иккинчи 45 дақиқалик асосан вакилларимизнинг ҳужумлари остида ўтди.

65-дақиқа келиб амалга оширилган ҳужумларнинг бирида Эламон Каримов бирга-бир вазиятга чиқиб бориб вазиятни гол билан якунланди. Аммо кейинги дақиқаларда Фарғона жамоаси ўринбосарлари харчанд ўринмасинлар, бошқа рақиб дарвозасини ишғол қилиш насиб этмади. Шу тариқа, беллашувда олмалиқликлар 3:1 ҳисобида ғолиб бўлишди

 Ёшлар лигаси. 23-тур.

АГМК – “Нефтчи” 3:1(3:0)

Голлар: Шохназар Норбеков – 1:0, Владислав Касминин – 2:0, Жасурбек Умаров – 3:0,  Эламон Каримов – 3:1

АГМК: Низомиддин Зиявутдинов, Фарход Имамов, Авазбек Мамажонов, Шероз Жалолов, Шахбоз Умаров, Шохназар Норбеков, Жасурбек Умаров, Достонбек Бердиқулов, Абдумалик Абдуллаев, Владислав Касминин, Шухрат Иноятов

Захира: Нодир Шабонов, Элдорбек Бегимов, Сардор Абдуллаев, Маликшох Расулов, Сунатилло Абдуғаниев, Камронбек Абдулхамидов, Асадбек Собиров

“Нефтчи”: Шухратилло Раҳмонов, Жамшид Қобулов, Достонжон Рашидов, Достон Абдураҳмонов, Хуршид Асқаралиев, Эламон Каримов, Дониёр Одилов, Дилёрбек Ирматов, Исломбек Тошпўлатов, Бобурбек Исроилов, Илҳомжон Ибрагимов

Захира: Фаррух Турдалиев, Исломбек Каримов, Авазбек Ўлмасалиев, Абдужалил Маназаров, Илҳомжон Ваҳобов, Абдужамол Исроилов

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.