Андижонда дуранг
11.09.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

“Нефтчи” жамоасини 15 сентябрь куни АГМКга қарши сафар баҳси кутмоқда.

Чемпионатимизда юзага келган қисқа танаффус сабаб Қиргулида йиғин ўтказаётган фарғоналиклар Водийнинг бир қатор жамоалари билан назорат баҳси ўтказишмоқда. Хусусан “Истиқлол” (1:1) ҳамда “Қўқон-1912″га (0:2) қарши кечган беллашувлар бунга мисол бўла олади.

10 сентябрь куни “Нефтчи” жамоаси Андижон шаҳрига сафар уюштирди. Шу куни Баҳром Ҳайдаров шогирдлари “Андижон” жамоаси билан беллашдилар. Ўйинда 1:1 натижаси қайд этилди. Вакилларимиз сафидан Андрей Сидоров ҳисобни очган бўлса, мезбонлар ҳам бир марта мазкур тўпга жавоб қайтаришди

Ўртоқлик учрашуви.

“Андижон” – “Нефтчи” 1:1

Гол: Андрей Сидоров (7) – Шаҳбоз Жумабоев (18)

“Андижон”:  Акмал Ортиқов, Иброҳим Отаҳонов, Даврон Маматов, Суннатилло Мамадалиев, Хушнуд Авилов,  Нодирхон Камолов, Фарҳод Бекмуратов, Шаҳбоз Жумабоев, Қадамбой Нурметов, Нодир Мавлонов, Суннатилло Абдуллажонов.

“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Достон Турсунов, Жалил Кимсанов, Дилёрбек Ирматов, Бобур Йўлдошев, Абдужамол Исроилов, Ислом Каримов, Хуршид Асқаралиев, Андрей Сидоров, Мурод Бобожонов.

Захира: Шодиёр Хожиматов, Аваз Маматхўжаев, Игорь Таран, Абдурахмон Абдулҳақов, Жамшид Қобулов, Достон Абдураҳмонов, Музаффар Абдуллаев, Миржамол Неъматов, Достон Тошматов, Илҳом Ваҳобов, Дониёр Одилов

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.