Назорат ўйини. “Турон” – “Нефтчи” 0:4
28.08.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси футболчилари 28 август куни Ўзбекистон туманига сафар қилишди. Жамоа Конизар қишлоғидаги марказий стадионда махаллий “Турон” жамоаси билан ўртоқлик баҳсида иштирок этди. Ўйинда “Нефтчи” жамоаси Достон Тошматов, Исломбек Каримов, Дилёрбек Ирматов ҳамда Ботир Мамасидиқовлар томонидан киритилган голлар эвазига ғолибликни қўлга киритишди. Якуний ҳисоб 0:4. Ўйин тўлиқ тарзда “Нефтчи” устунлиги остида ўтди.

Ўртоқлик ўйинида “Нефтчи”нинг асосий ва ёшлар жамоаси вакиллари иштирок этишди

Асосий таркиб: Абдумавлон Абдужалилов, Жалил Кимсанов, Шодиёр Хожиматов, Бобурбек Исроилов, Дилёр Ирматов, Абдужалил Маназаров, Ислом Тошпўлатов, Исломбек Каримов, Достон Рашидов, Эламон Каримов, Достон Тошматов

Иккинчи бўлим: Музаффар Абдуллаев, Шухратилло Раҳмонов, Миржамол Неъматов, Авазбек Маматхўжаев, Жамшид Қобулов, Абдужамол Исмоилов, Илҳом Ваҳобов, Ибод Абельфазов, Ботир Мамасидиқов, Хуршид Асқаралиев

Баходир Эргашев

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.