Футзал. Тошкентда ғалаба!
26.08.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 13-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Тошкентда “Локомотив” меҳмони бўлди. Янгиланган таркиб билан чемпионат баҳсларига киришган футзалчиларимиз муваффақиятли юришларини бу сафар ҳам давом эттиришди.

Беллашув вакилларимиз учун бироз омадсиз бошланди. Дастлаб Ғуломжон Мамажонов 3-дақиқада автогол киритди. Бироқ кейинги дақиқаларда айнан Мамажонов беллашувнинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди дейиш мумкин. Бўлим охирида айнан Ғуломжон Мамажонов ўзи рақиб дарвозасини ишғол этиб ҳисобни тенглаштирди. 1:1

Иккинчи бўлимда ҳақиқий голлар шоуси бошланди ва фарғоналиклар мезбонлар дарвозасига 5 марта аниқ йўл топишди. Ғуломжон Мамажонов яна 2 мартадан тўп киритган бўлса, Анасхон Раҳмонов, Авазбек Абдувалиев ҳамда Илҳом Юсуфжоновлар ўз номларини таблога ёздириб қўйишди.

Шу тариқа дастлабки баҳсда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келди. Бугун “Локомотив” – “Нефтчи” баҳсининг жавоб ўйини ўтказилади. Ўйин Тошкентдаги “Ёшлик” СМда соат 18:00да старт олади

Вакилларимизга омад ёр бўлсин!

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.