28 август куни PEPSI Суперлига иккинчи босқичига қуръа ташланади
25.08.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Хабарингиз бор, PEPSI Суперлига баҳсларида дастлабки босқич якунланди. Энди жамоалар 6 тадан 2 та гуруҳга ажратилади.

Дастлабки гуруҳ чемпионат медаллари учун кураш олиб борса, иккинчи олтиталик Суперлигада жон сақлаб қолиш учун баҳс юритади. Жамоалар энди ўз гуруҳи доирасида уй-сафар тизимида жами 10 та учрашув ўтказишади.

Суперлига иккинчи босқичига қуръа ташлаш маросими эса 28 август куни соат 20:00да “Миллий стадион”да бўлиб ўтади. Бу ҳақида ЎзПФЛ расмий сайти хабар берди. Профессионал Футбол Лигаси қуръа ташлаш маросимини юқори даражада ўтказиш учун катта тайёргарлик олиб бормоқда. Қуръа жараёни Спорт телеканали орқали жонли равишда эфирга узатилади. Қуръа ташлаш маросимида ҳар бир клуб бош мураббийи, сардори ҳамда журналистлар иштирок этади.

Манба: www.pfl.uz 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.