Баҳром Ҳайдаров: “Йигитлар босимни енгиб ўта олишди”
03.08.2018

“Нефтчи” – “Навбаҳор” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Жамоалар мусобақа жадвалининг нечанчи ўрнида боришидан қатъий назар, “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйини ҳамиша кўпчиликнинг диққат марказида ўтиб келган. Жамоалар ҳамиша ишқибозларга шиддатли тўқнашувлар тақдим этиб келишган. Бугунги ўйинни бироз босим остида бошладик. Ўйин стартида “Навбаҳор” ташаббусни қўлга олишга уринди. Лекин йигитлар босимни енггиб ўта олишди ва бугун биринчи ғалабамизга эришдик. Бу олдинга қўйилган қадам. Энди мухлислар кутаётганидек секин-аста ишларимиз яхшиланиб кетса ажаб эмас. Бундан кейин фақат ғалабаларга эришишга ҳаракат қиламиз, – деди мутахассис.

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.