Аброр Исмоилов Вьетнамдаги халқаро мусобақага йўл олди
01.08.2018

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоаларга бўлажак катта мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун шарт-шароитлар яратишда давом этади. Бугун асосан 1997 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамда ташкил этилаётган халқаро мусобақага жўнаб кетди.

Равшан Хайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоаси Индонезияда бўладиган Осиё ўйинларида иштирок этиши сабабли Вьетнамдаги мусобақага терма жамоамизни катта мураббий Суннатилла Абдурасулов олиб боради. 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларининг саралаш босқичида иштирок этадиган жамоага ушбу икки терма жамоадан номзодлар танлаб олинади.
30-31 июль кунлари Тошкент шаҳрида йиғин ўтказган терма жамоамизга Вьетнам шаҳридаги халқаро мусобақада Вьетнам, Уммон ва Фаластин олимпия терма жамоалари рақиблик қилишади.

Мазкур халқаро мусобақага жалб қилинган таркибдан Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ярим ҳимоячиси Аброрбек Исмоилов ҳам ўрин олди. Ёш бўлишига қарамай, сўнгги мавсумларда жамоамизнинг асосий ярим ҳимоячиларидан бирига айланган Аброрбекка терма жамоадаги фаолиятида омад тилаб қоламиз!

Дарвозабонлар:
Ҳамраев Дилшод “Навбаҳор”
Каримов Сарвар “Қўкон-1912”

Ҳимоячилар:
Алижонов Илҳом “Насаф”
Абдуллаев Иброҳим “Сурхон”
Исмаилов Эргаш “Бухоро”
Ҳошимов Дониёр “Металлург”
Насруллаев Шерзод “Насаф”
Рустамов Ойбек “Қўкон-1912”

Ярим ҳимоячилар:
ИСМОИЛОВ АБРОРБЕК “Нефтчи”
Қодирқулов Санжар “Бунёдкор”
Азимов Сардор “Сўғдиёна”
Нуруллоев Суҳроб “Металлург”
Аҳмадов Жаҳонгир “Пахтакор”
Тўхтасинов Нурилло “Сўғдиёна”
Икромов Фарруҳ “Бунёдкор”
Абдуллаев Абдулла “Бунёдкор”
Йўлдошев Иброҳим “Металлург”
Қаҳрамонов Жавоҳир “Бухоро”

Ҳужумчилар:
Холтўраев Жасур “Шўртан”
Тўраев Акобир “Бухоро”

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.