Баҳром Ҳайдаров: “Сўнгги дақиқаларгача курашдик”
25.07.2018

Pepsi Суперлиганинг 18-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Қизилқум” (0:1) бахсидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўйин ҳақида фикр билдирди:

– Сўнгги дақиқаларгача кураш олиб бордик. Майдонга фақат ғалабага кўзлаган ҳолда тушган эдик. Афсуски, омадимиз келмади. Йигитлар беллашувда қўлдан келган барча ишни қилишди, – дея қисқа фикр билдирди Баҳром Сотиболдиевич

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.