Нормативлар топширилди (ФОТО)
26.06.2018

Бугун Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида ЎФА техник ривожлантириш бошқармаси илмий-техник ходими Шамиль Исеев бошчилигидаги мутахассислар “Нефтчи” футболчиларидан жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни қабул қилишди.

photo_2018-06-26_11-23-50

photo_2018-06-26_11-23-27

photo_2018-06-26_11-23-32

photo_2018-06-26_11-23-45

Мазкур тест синовларини ўтказишдан асосий мақсад, ҳар бир клуб футболчиларининг ойдан-ойга жисмоний жиҳатдан ўзининг оптимал формасига кириб бораётганини синовдан ўтказиш ҳамда назоратга олишдан иборат саналади. Футболчилар 30 метрга югуриш, узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш, “YO-YO” тест-синовларини топширишмоқда.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.