Футзал. Илҳом Юсуфжонов: “Ғалабаларимизда мураббийларнинг ўрни катта”
05.06.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Мамлакат чемпионатининг сўнгги турини Навоийда ўтказган “Нефтчи” футзалчилари шу кунларда “Бунёдкор” жамоасига қарши ўйинга тайёрланишмоқда. Жамоанинг тажрибали футзалчиларидан бири Илҳом Юсуфжонов Навоий сафаридан сўнг “Нефтчи” матбуот хизматига интервью берди

– Чемпионатда кўнгилдагидек иштирок этмоқдамиз. Янги мавсум олдидан мураббийлар штаби жамоа таркибига маҳоратли ижрочиларни жалб этишган. Сафимизда кўплаб мамлакат терма жамоасининг собиқ ва бугунги кунда тўп сураётган футзалчилари бор. Умуман олганда, яхши жамоага эгамиз.

– “Нефтчи” футзалчилари иштирокида кетма-кет ғалабалар кўряпмиз. Бунинг асосий сабаби нимада?

– Мураббийларимиз жамоани ўйинга яхши тайёрлашмоқда. Хар бир баҳсга ғалаба учун чиқамиз ва меҳнат қиламиз. Бу ерда ортиқча сабаблар йўқ.

– Учрашувларда “Нефтчи” футзалчиларининг кўзи “ёниб” туради…

– Жамоа бош мураббийи Фаррух Зокиров ва унинг ҳамкасби Бобурбек Мадаминовлар ўйин арафа бизни жуда ҳам яхши руҳлантира олишади. Ўйин чоғида, қизғин қўллаб-қувватлашади. Ҳамжихатлигимиз асосий кучимиздир.

– “Қизилқум” билан баҳс ҳақида фикрингиз?

– Ҳозир осон ўйиннинг ўзи йўқ. Навоийда ҳам муҳим ғалабани қўлга киритдик. “Қизилқум” дарвозасини киритилган кетма-кет чиройли голлар бизни янада руҳлантириб юборди ва яна катта шижоат билан олдинга бордик. Мана шу суратни сақлаган ҳолда, чемпионатдаги муваффақиятли иштирокимизни давом эттирамиз

Баходиржон Эргашев суҳбатлашди

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.