Аёллар футболи. “Нефтчи” “Сўғдиёна”га имкониятни бой берди
02.06.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Кеча мамлакатимизнинг бир қатор стадионларида аёллар жамоалари ўртасидаги мамлакат чемпионатининг 11-тур ўйинлари ўтказилди. Афсуски, галдаги баҳсда ҳам Баходир Қосимов бош мураббийлигидаги фарғоналиклар мағлубият аламини тортиб кўришди. “Сўғдиёна”га қарши ўйинда “Нефтчи” 1:3 натижасида имкониятни бой берди.

 

“НЕФТЧИ” – “СЎҒДИЁНА” 1:3

Фарғона шаҳри. “Нефтчи” СК. 78 томошабин.

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Абдулҳамид Абдураимов, Ойбек Умаров, Шохруҳ Аъзамов.

Назоратчи – Ф.Ҳасанов.

Комиссар – Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Голлар: Умида Умарова, 11 (1:0). Албина Бобоқулова, 17 (1:1). Ситора Тақабоева, 29 (1:2). Лутфинисо Ҳамидова, 85 (1:3).

Амалга оширилмаган пенальти: Мухлиса Қосимова (90+2, “Нефтчи”)

Огоҳлантиришлар: Гўзал Тўрақулова (31) – Дурдона Бурхонова (90+1)

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.