“”Нефтчи” Ўзбекистон Кубогидаги юришини давом эттиради
29.05.2018

30 май куни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Ўзбекистон Кубогидаги юришини давом эттиради. Кубокнинг 1/8 финал босқичида Баҳром Ҳайдаров шогирдлари “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлишади.

Ўтган босқичда Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши муваффиқиятли ўйин ўтказган фарғоналикларни Қўқонда қизғин ва жиддий рақобат кутмоқда. Ўйинни ёш ҳакамлардан бири А. Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:57да старт олади

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.