Ўринбосарларимиз Қаршида очко йўқотишди
14.05.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Ёшлар лигасининг 12-турида “Насаф” – “Нефтчи” баҳси бўлиб ўтди. Унда қаршилик футболчилар 2:0 натижасига кўра ғалабага эришишди.

12-дақиқадаёқ ҳисоб очилди. Бурчак тўпидан сўнг Муҳриддин Зоиров боши билан Шуҳрат Раҳмонов дарвозасига тўп киритди. Биринчи бўлим якунланиб бораётганда, Дадажон Маматқулов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Иккинчи бўлимда хар икки жамоа мураббийлари таркибга ўзгартиришлар киритишди. Галдаги 45 дақиқаликда ҳам голга тортадиган вазиятлар кўп бўлгани билан учрашувда бошқа гол киритилмади.

Ёшлар лигаси, 12-тур

“НАСАФ” – “НЕФТЧИ” 2:0. 113 томошабин

13.05.2018. Ёшлар қароргоҳи майдони. 17:00да

Ҳакамлар: Шуҳрат Ражабов (Бухоро), Фарҳод Усмонов (Қарши), Элнур Дониёров (Қарши), Артём Калинин (Қарши).

Назоратчи: миллий тоифадаги ҳакам – Арслон Анварович Ҳотамов (Тошкент)

Комиссар: Бахтиёр Намозов.

Гол: Муҳриддин Зоиров, 12’-1:0, Дадажон Маматқулов, 45’-2:0

“Насаф”: 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов (1.Умид Эргашев, 46), 4.Жўрабек Маннонов (с), 5.Отабек Комилжонов, 6.Акмал Мозговой (38.Тимур Комилжонов, 65), 7.Ойбек Бозоров (18.Жамшид Абдуллаев, 90+3), 15.Шерзод Насруллаев, 17.Муҳриддин Зоиров (10.Худоёрхон Сагдуллаев, 57), 22.Маъруф Жумаев (45.Алижон Ахматов, 90+1), 28.Сардор Саъдуллаев (32.Жасур Жумаев, 79), 34.Самандар Шукруллаев, 96.Дадажон Маматқулов (36.Жаҳонгир Қурбонбоев, 62).

Захира:

“Нефтчи”: 16.Шуҳратилло Рахмонов (21.Фарруҳ Турдалиев, 46), 3.Миржамол Неъматов (с), 4.Шодиёр Хожиматов, 5.Сунатилло Эрматов (14.Абдужалил Маназаров, 46)  6.Жамшид Қобулов, 8.Ибоджон Абелфазов, 9.Хамидулло Абдухамидов, 22.Асилбек Ғойибжонов (7.Рустам Солижонов, 59), 24.Улуғбек Исмоилжонов (11.Элёр Мамасолиев, 74), 27.Даврон Маматов, 33.Достонжон Рашидов.

Захира:

Огоҳлантириш: Тимур Комилжонов (72), Отабек Комилжонов (90+3) – Жамшид Қобулов (47).

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.