Ёшлар лигаси. Учкўприкда ғалаба!
09.05.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Ёшлар лигасининг 11-турида “Қўқон-1912” ёшлари “Нефтчи”ни қабул қилишди. Учкўприк туманидаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтган беллашувда омад вакилларимизга кулиб боқди.

Ўйин ҳақида қисқача: Баҳснинг илк бўлими асосан тенгкурашлар остида ўтди. Майдон чимининг идеал ҳолатда эмаслиги ҳам жамоаларнинг тўп узатишларининг ноаниқлигига кўп бора сабаб бўлди дейиш мумкин. Биринчи бўлимда “Қўқон-1912” жамоаси ҳужумкор ўйин кўрсатиб, ўз омадини олдинги чизиқдан излади. Аммо фарғоналик футболчилар рақиб ҳужумларини тартиб билан қайтариб, яхши ҳимояланишди. Шу ўринда, қарши ҳужум тактикаси асосида олдинга ўтишга интилишди. Биринчи бўлимда хавфли ҳужумлар кўп бўлгани йўқ. Шунингдек, стадионга йиғилган мухлислар ёш футболчилар ижросида гол ҳам кўришмади.

Ўйиннинг асосий воқеалари иккинчи бўлимда кузатилди. Яъни ҳисобдан қониқмаган жамоалар ҳужумга янада зўр беришди. Бунинг натижасида 85-дақиқада “Нефтчи” қарши ҳужумдан унумли фойдаланди. Жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячиларидан чаққонроқ ҳаракат қилган Хамидулло Абдухамидов жамоадоши Илҳом Ваҳобовни ажойиб пас билан таъминлади. Дарвозабон қаршисида қулай вазиятга чиқиб борган “Нефтчи” футболчиси ижрода хатоликка йўл қўймади ва баҳс тақдирини ҳал қилувчи голга эгалик қилди. 0:1. Голдан сўнг ҳам хавфли вазиятлар кетма-кетлиги содир бўлди. Айниқса ҳакам томонидан қўшиб берилган 7 дақиқа кескин курашларга бой ўтди. Бироқ ўйинда бошқа гол киритилмади ҳамда ёшларимиз Учкўприкдан ғалаба билан ортга қайтишди. Мазкур натижадан сўнг, ўринбосарларимиз турнир жадвалининг бугунги ҳолатига кўра 3-ўринга кўтарилиб олишди.

Ёшлар лигаси. 11-тур
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 0:1

Ҳакамлар:
 А. Раҳимов, Д. Мирзараҳимов, О. Аъзамжонов.
Гол: Илҳом Ваҳобов – 85.
 “Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Ислом Тошпўлатов, 7. Иброҳим Ғофуров, 11. Муслим Қурбонов, 19. Иброҳим Мухторов, 25. Исмоил Охунжонов, 26. Аваз Маматхўжаев, 27. Достон Мелиқўзиев, 55. Мўмин Содиқжонов, 70. Сардор Исақов, 98. Савелий Абрамов.
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 9. Рамз Исақов, 14. Баҳодир Акрамов, 17. Умид Муҳаммадалиев, 96. Шукур Мўминов, 97. Дониёр Тўлашев.
“Нефтчи”: 16. Шуҳратилло Раҳмонов, 3. Миржамол Неъматов, 4. Шодиёр Ҳожиматов, 7. Рустам Солижонов, 8. Илҳом Ваҳобов, 9. Ҳамидилло Абдуҳамидов, 11. Абдулло Холдоров, 17. Оллоёр Солижонов, 22. Асилбек Ғойибжонов, 27. Даврон Маматов, 33. Достон Рашидов.
Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 5. Зафар Исроилов, 6. Ибоджон Абельфазов, 14.  Абдужалил Маназаров, 18. Бобур Исроилов, 19. Шаҳзод Усмонов, 24. Афзалбек Абдуғаниев.

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.