Абдумалик Ҳакимов: “Ғалабага тенг дуранг бўлди”
29.04.2018

“Навбаҳор” ҳамда “Нефтчи” (1:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Нефтчи” катта мураббийи Абдумалик Ҳакимов ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Хуршид Асқаралиевлар иштирок этишди

Абдумалик Ҳакимов: Биринчи ўринда, Фарғонадан Намангандаги ўйинга келган ва бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат айтиб қоламан. Жароҳатлар билан ўйинга етиб келдик. Агар ҳозир хар бирини санаб ўтсам, ярим жамоани санашга тўғри келади. Шу сабаб ўйинда тўхталишлар кўп кузатилди. Жамоамизга раҳмат айтиб қоламан. Бугун улар матонат билан курашишди. “Навбаҳор” уйда ҳам сафарда чиройли ва мазмунли ўйин курсатади. Кучли рақиб деб ҳисоблайман. Ўйин бўйича, режамиз биринчи гол ўтказиб юбормаслик ва қарши ҳужумдан фойдаланиш эди. Йигитлар ҳамма кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Ёш ҳужумчимиз Хуршидбек Асқаралиевга ишонч билдириб майдонга туширгандик. Ишончни эса оқлади. Ғалаба сари бироз эътибор етишмади деб ўйлайман. Ҳа, голдан кейин бироз эътиборсизликка берилдик. Ғалабага тенг дуранг дейиш мумкин.

photo_2018-04-29_22-49-42

photo_2018-04-29_22-50-30 photo_2018-04-29_22-50-39

Хуршид Асқаралиев: Менга бугун Водийнинг энг катта дербисида иштирок этиш насиб қилди. Бу эса дебют учрашувимга тўғри келади. Дуранг ўйнаган бўлсакда, очко қўлга киритилди. Чунки ҳозир бизга очколар жуда зарур. Чиройли ўйин бўлди. Гол урганимдан ва “Нефтчи”га фойда келтирганимдан хурсандман. Бутун жамоа қаттиқ меҳнат қилди.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.