Абдумалик Ҳакимов: “Дарвозага кириб кетаётган тўплар қайтяпти”
25.04.2018
photo_2017-03-05_14-42-51
«Нефтчи» – «Металлург» (0:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида фарғоналикларнинг катта мураббийи Абдумалик Ҳакимов ва футболчи Абдураҳмон Абдулҳақов иштирок этди:

– Йигитларга катта раҳмат! Бугун яхши ўйнашди. Ғалабани ҳамма истади. “Нефтчи” катта босим остида ўйнамоқда. Тўп кирмаса барибир кирмас экан. Биринчи бўлимда 2-3 та яққол голга тортадиган вазиятлар юзага келди. Дарвозага кириб кетаётган тўплар қайтяпти. Иккинчи бўлимда босимни янада оширдик. Хайронман.

Абдураҳмон Абдулҳақов: Бизга омад етишмади. Ғалабани жуда истадик. Афсус. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.