“Металлург” билан баҳсда Серазетдинов ишлайди
22.04.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Суперлиганинг 8-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилади.

ЎзПФЛ расмий сайти навбатдаги тур ўйинларида ишловчи ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Унга кўра, Фарғона мезбонлик қиладиган “Нефтчи” – “Металлург” баҳсида Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди.  Эслатиб ўтамиз, учрашув 24 апрель куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида соат 18:00да бошланади

24 апрель (сешанба)

“Нефтчи” – “Металлург”  18:00.

Ҳакамлар: В.Серазетдинов (Тошкент), Т.Галеев (Тошкент), А.Сидоров (Тошкент), Ж.Мухторов (Тошкент).

Назоратчи – М.Исмоилов (Тошкент).

Комиссар – Б.Арипов.

“Нефтчи” матбуот хизмати 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.