“Нефтчи” эртага Қарши шаҳрига йўл олади
14.04.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини олдинда 2 та сафар баҳси кутмоқда. Фарғоналиклар 16 апрель куни  Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқичида Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси меҳмони бўлишади. Вакилларимиз 20 апрель куни эса Суперлига навбатдаги тур доирасида  Навоийда “Қизилқум”га қарши майдонга тушишади.

Водий клуби эртага мазкур ўйинларни ўтказиш учун сафар бошлайди. Жамоа вакиллари тонгда Қарши шаҳрига отланишади. 16 апрель куни “Шўртан”га қарши ўйиндан сўнг жамоа аъзолари Қарши шаҳридаёқ “Қизилқум”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлашади. Қаршидаги 2 кунлик машғулотлардан сўнг жамоа Навоийга йўлга чиқади.

“Нефтчи” матбуот хизмати 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.