Футзал. Фарғонада мавсум старт олди
06.04.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

6 апрель куни “Нефтчи” ПФК академиясининг ёпиқ мажмуасида футзал бўйича мамлакат чемпионат баҳслари старт олди. Ўйин аввалида очилиш маросими ўтказилди.

photo_2018-04-06_18-07-56

Унда сўзга чиққан Фарғона ФА вице-президенти Тоҳир Кападзе барчани мавсум бошлангани билан табриклади ва жамоаларга омад тилади. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси мадхияси янгради.

photo_2018-04-06_18-10-15

photo_2018-04-06_18-11-37

Ўйин жуда шиддатли кечди. Тезкор ҳужумлар, хавфли зарбалар ва умуман олган хаяжонли лаҳзалар бой беллашувга гувоҳи бўлдик дейиш мумкин. “Нефтчи” ҳам “Локомотив” ҳам тинимсиз ҳужумлар ёмғирини “ёғдиришди”.

photo_2018-04-06_18-39-12

Учрашувда Ғулом Мамажонов “Нефтчи” фойдасига ҳисобни очиб берди. Иккинчи бўлимни охирига келиб “Локомотив” мазкур тўпга жавоб қайтарди. Айтиш керакки, ҳисоб тенглашгач меҳмонлар ҳужумлари сони янада ортди. Бироқ Фаррух Зокиров бош мураббийлигидаги фарғоналиклар биргина қарши ҳужумда рақибни жазолаб ғалаба тўпини киритишди. Якуний ҳисоб 2:1. “Нефтчи” илк ўйинда “Локомотив”дан устун келди. 7 апрель куни мазкур жамоаларнинг жавоб баҳси ўтказилади. Ушбу рақобат ҳам соат 18:00га белгиланган.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.