Футзал. Бугун “Нефтчи” қизил-кўк, “Локомотив” эса оқ рангда ўйнайди
06.04.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Бугун футзал бўйича мамлакат чемпионати 2-тур доирасида “Нефтчи” жамоаси “Локомотив”ни қабул қилади. Одатга кўра, ўйиндан аввал ПФЛ вакили ва хар икки клуб ходимлари ўртасида баҳс олди учрашув ўтказилди. Унда беллашувнинг ташкилий масалалари борасида сўз борди.

Демак бугун бўлиб ўтадиган ўйинда “Нефтчи” қизил-кўк, “Локомотив” эса оқ рангда ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, баҳс “Нефтчи” футбол академиясининг ёпиқ мажмуасида ўтказилади. Ўйиннинг бошланиш вақти 18:00га белгиланган.
Барча мухлисларни учрашувга таклиф қилиб қоламиз!

photo_2018-04-06_13-57-17

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.