Баҳром Ҳайдаров: “Ишлашда давом этамиз”
05.04.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

“Нефтчи” – АГМК баҳсидан (1:3) сўнг ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналиклар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ва футболчи Жалил Кимсановлар иштирок этишди.

Баҳром Ҳайдаров: Биринчи ўринда, мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Бу мағлубият охиригиси бўлишига ҳаракат қиламиз. Рақибни эса ғалаба билан табриклайман. Гол ура олмаётганимиз жуда катта муаммоларга сабаб бўлмоқда. АГМКнинг тезкор қарши ҳужумлари ва стандартларини қабул қилиш жараёнига тайёрлангандик. Хатолар туфайли худди “Пахтакор” билан баҳс сингари яна голлар ўтказиб юбордик. Ишлашда давом этамиз. “Нефтчи” ҳамиша олдинга интилади. Қачондир, омадимиз келишига ишонаман. Натижа учун яна бир бор мухлислардан узр сўрайман.

Жалил Кимсанов: Ўйинга пухта тайёрлангандик. Очиғи жуда хайронман! Биринчи гол футболчиларга руҳий таъсир қилди чоғи. Ҳужумларга зўр бериб, ҳимояни уну тиб қўйдик. Рақибни эса ғалаба билан табриклайман. Мухлислардан узр сўрайман.

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.