“Нефтчи” қизил-кўк, АГМК эса сариқ рангда ўйнайди
04.04.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

4 апрель куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида “Нефтчи” ҳамда АГМК жамоа вакиллари ўртасида ўйин олди митинг ўтказилди. Унда бўлажак баҳсдаги ташкилий масалалар борасида сўз борди. Йиғилишни “Нефтчи” – АГМК учрашувининг комиссари А.Фролов олиб борди. Шунингдек, ўйинда жамоалар қайси рангдаги либосларда майдонга тушишлари ҳам маълум қилинди. Демак бугун “Нефтчи” қизил-кўк рангли спорт формаларидан фойдаланса, олмалиқликлар сариқ рангдаги либосларда майдонга тушишади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув бугун “Истиқлол” стадионида соат 18:00да старт олади

12

13

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.